МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯНГИ ТРАНСПОРТ ТАРМОҚЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ ТАРИХИ

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯНГИ ТРАНСПОРТ ТАРМОҚЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ ТАРИХИ

Authors

  • Оппоқхонов Азизхон Акмалхон ўғли

Abstract

Ушбу мақолада 1924–1950 йилларда Ўзбекистон ССРда янги транспорт тармоқлари – фуқаролик авиацияси ва автомобиль транспортининг юзага келиши шароитида транспорт ҳуқуқининг шаклланиши ва эволюцияси таҳлил қилинади. Тадқиқотда соҳа қонунчилигининг Иттифоқ миқёсида марказлашуви, давлат монополиясининг ўрнатилиши ҳамда транспорт муносабатларининг соф маъмурий-буйруқбозлик ва ҳарбийлаштирилган тизимга ўтиш жараёнлари ёритилади. Муаллиф юк ва йўловчи ташишда фуқаролик-диспозитив шартномаларнинг режали иқтисодиёт императивлари билан алмаштирилиши, шунингдек, транспорт ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари кескин чекланганлигини тарихий-ҳуқуқий нуқтаи назардан асослаб беради. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги қисман институционал децентрализация (Ўзбекистон ССР Автомобиль транспорти вазирлигининг тузилиши) жараёнларига қарамай, бу давр транспорт ҳуқуқи тоталитар тизим қолипида қолганлиги илмий исботланган.

Downloads

Published

2026-06-14
Loading...