ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАРТИБГА СОЛИНИШИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Keywords:
земельное право, земельные отношения, земельные ресурсы, правовое регулирование, государственный контроль, земельный кадастр, устойчивое развитие, экологическая безопасность, категории земель, мониторинг земельAbstract
Мазкур мақолада ерга оид ҳуқуқий муносабатлар ва уларни тартибга солишнинг назарий асослари комплекс тарзда таҳлил қилинган. Ер ресурсларининг стратегик аҳамияти, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш зарурати ҳамда давлат томонидан ҳуқуқий муҳофаза қилиш механизмларининг ўрни ёритилган. Шунингдек, ер муносабатларининг ҳуқуқий табиати, асосий тамойиллари ва уларни тартибга солишда миллий ҳамда хорижий олимларнинг илмий қарашлари ўрганилган. Амалдаги қонунчиликдаги муаммолар, хусусан ер тоифалари, мақсадли фойдаланиш мезонлари ва мониторинг тизимидаги камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича илмий таклифлар илгари сурилган. Ер ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, электрон кадастр тизимини такомиллаштириш ҳамда ноқонуний ер эгаллаш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: ер ҳуқуқи, ер муносабатлари, ер ресурслари, ҳуқуқий тартибга солиш, давлат назорати, ер кадастри, барқарор ривожланиш, экологик хавфсизлик, ер тоифалари, ер мониторинги