ЎЗБЕКИСТОН ССРДА 1960–1990 ЙИЛЛАРДА ТРАНСПОРТ ҲУҚУҚИНИНГ КОДИФИКАЦИЯСИ
Annotatsiya
Ушбу мақолада 1960 йиллардан 1990 йилларнинг бошларига қадар бўлган даврда Ўзбекистон ССРда транспорт ҳуқуқининг кодификация ва тизимлаштириш жараёнлари чуқур илмий-назарий таҳлил қилинган. Тадқиқотда Умумиттифоқ транспорт уставлари ва кодексларининг (Темир йўл устави, Ҳаво кодекси) қабул қилиниши транспорт муносабатларини тўлиқ марказлаштирганлиги ва маъмурий-буйруқбозлик тизимига бўйсундирганлиги очиб берилган. Шартномавий-диспозитив тамойилларнинг инкор этилиши, юк ташиш муносабатларининг Давлат план қўмитаси (Госплан) режаларига тўлиқ қарамлиги ҳамда транспорт турларининг (шу жумладан, Тошкент метрополитенининг) ҳарбийлаштирилган-стратегик мақоми тарихий-ҳуқуқий нуқтаи назардан асосланган. Хулоса ўрнида, совет транспорт қонунчилигининг ушбу тоталитар мероси миллий ҳуқуқ тизимининг мустақил ривожланишига тўсқинлик қилганлиги ва бозор иқтисодиётига ўтишда мураккаб вазифаларни келтириб чиқарганлиги исботланган.